ЙИЛ УСТАСИ АНИҚЛАНДИ

534

Анъанавий ўтказиб келинаётган «Уста – 2017» кўрик-танловининг республика босқичи бу гал Фарғона вилоятида ташкил этилди.  Фарғона «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ биносида уюштирилган мазкур танлов иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Унда барча вилоят ва шаҳарлардан «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамия­ти тасарруфидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи моҳир усталардан ташкил топган 19 та жамоа иштирок этди.

— Мақсадимиз, ўз касбининг устаси бўлган ишчиларни рағбатлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш учун имконият яратишдир, — дейди МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси ўайратжон Аҳмедов. — Тадбир жараёнида спорт баҳсларига ҳам ўрин берилгани ҳамда турли кўргазмали чиқишлар ёш усталарга манзур бўлди.

Тадбир жараёни зўр қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб борилди. Автомобилларнинг юриш қисмини соз­лаш йўналишида навоийлик ёш уста Зоҳиджон Убайдуллаевга тенг келадигани топилмади. Автомобилларнинг ёқилғи двигателларини таъмирлаш йўналишида хоразмлик ­Бунёд Тожибоев биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Транспорт воситаларининг электр қисмларини таъмирлаш йўналишида тошкентлик Равшан Турсуметов ғолиб чиққан бўлса, автомобилларни сифатли бўяш бўйича биринчи ўрин фарғоналик Зокирхон Аловитдиновга насиб этди.

Чигалёзди вазифасини ўтаган спорт тадбирларида «Роҳат — автотехсервис» МЧЖ жамоаси ғолиб деб топилди.

ўолиб ва совриндорлар «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ корхонаси раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдулҳай ЮНУСОВ,

«Ishonch» мухбири

 

Бошқа хабарлар