Мадрид нашри Мессини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди

126

Испаниянинг Marca нашри мухлислари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олдилар.

Мадридда чоп этиладиган нашр томонидан ўтказилган сўровнома натижалари барчани ҳайрон қолдирди, чунки бу ерда «Реал» мухлислари анъанавий тарзда кўпчиликни ташкил қилади.

Месси учун 56% мухлис овоз берди. Ўтган йилги шахсий совринларнинг деярли барчасини қўлга киритган Криштиану Роналду 25% овоз тўплади.
Учинчи ўринни «Реал»нинг яна бир футболчиси Иско, тўртинчи ўринни «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн қўлга киритди.

Аввалроқ, Британиянинг Guardian нашри ҳам «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳибини эмас, балки Мессини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилган эди.

2016/17 мавсумида Месси Ла Лигада 37та гол уриб, тўртинчи марта Европанинг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Олтин бутса» совринини қўлга киритди. Шунингдек, жамоаси билан Испания Кубогида ғалаба қозонди. 2017 йилда аргентиналик умумий ҳисобда 54та гол урди ва 19та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Бошқа хабарлар