Нурафшонга раис сайланди

7

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ўқув марказида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нурафшон шаҳар ташкилотининг I конференцияси ўтказилди.

Унда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар масалалари бўйича бош мутахассиси Мансуржон Махбубов тармоқда амалга оширилган тузилмавий ўзгаришларга тўхталар экан, кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкил этилгани, уларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришни тақазо этаётганини таъкидлади. Шунингдек, касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, жойлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан касаба уюшмалари ҳудудий тизимини такомиллаштириш ва оптималлаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилганлиги айтиб ўтилди.
Белгиланган ишларни тизимли равишда ташкил этиш учун жойларда шаҳар кенгашлари ва бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари фаолиятини жонлантириш талаб қилиниши сабабли, ушбу масала бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига мурожаат этилди. Федерация Кенгаши томонидан ушбу мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, тармоқ касаба уюшмалари олдида турган вазифаларнинг долзарблигини инобатга олиб, Нурафшон шаҳрида касаба уюшма қўмитаси ташкил этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хатига асосан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашининг Раёсат қарори қабул қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.
Конференцияси якунига кўра, тармоқ касаба уюшмасининг Нурафшон шаҳар Кенгаши ташкил этилди. Кенгашга Дамир Эрдашев раис этиб сайланди.
Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар