Тунис ва БАА «яраш-яраш» қилди

363

Тунис Транспорт вазирлиги Emirates Airlines авиакомпаниясига мамлакатга учиб келиш ва ундан парвоз қилишга қўйилган тақиқни бекор қилди. Ушбу тақиқ декабрь охирида БАА ҳукуматининг мамлакатга Тунис фуқаролари бўлган аёлларни киритмаслик бўйича қарорига жавобан жорий этилганди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги ўз сайтида.

БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги пайшанба куни мамлакат ҳукумати ўтган йилнинг декабрь ойида жорий этилган ҳамда Тунис фуқаролари бўлган аёлларнинг Emirates Airlines авиакомпаниясида парвоз қилишига қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳақида бир қарорга келганини хабар берди.

“Компания Тунисга ва ундан парвозларни тикламоқда, бу Тунис фуқаролари бўлган аёлларга нисбатан кўрилган чоралар бекор қилинганидан сўнг юз бермоқда. Келишув шуни назарда тутадики, Emirates авиакомпанияси халқаро келишувни ҳурмат қилади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, БАА ташқи сиёсат идораси Тунис билан ҳамкорликни ва ушбу давлат томонидан тақдим этилган маълумотни юқори баҳолашини билдирди.

Бошқа хабарлар