Шимол ва Жануб олий даражадаги музокараларни ўтказишга рози бўлди

138

Жанубий Корея ва Шимолий Корея кейинги ҳафтада музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг миллий бирлашув ишлари вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик вакили Пэк Тхэ Хённинг айтишича, 5 январда Пхеньян 9 январда музокараларга ўз делегациясини юбориши ҳақида телефонограммани жўнатган. Музокаралар қуролсизлаштирилган ҳудуднинг жанубий қисмидаги музокаралар пункти Пханмунджомда бўлиб ўтади.

Музокараларда муҳокама қилинадиган асосий масалалар икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари, жумладан Пёнгчангдаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳамкорлик бўлади. Агар икки томон келишувга эришса, уни Халқаро Олимпия қўмитаси билан муҳокама қилиши керак бўлади.

Икки давлат ўртасида охирги марта олий даражадаги музокаралар 2015 йил декабрида бўлиб ўтган.

3 январда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ва Сеул ўртасида анчадан бери ишламаётган “қайноқ линия”ни очишга буйруқ берганди. Ўша куннинг ўзида Шимол ва Жануб вакиллари алоқа каналини тиклаш бўйича телефон мулоқоти ўтказишган.

Бошқа хабарлар