Ўзбекистон дунё нигоҳида

9

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти етук мутахассислар тайёрлаб берадиган олий таълим маскани сифатида ўз анъаналарига эга. 7880 нафар талаба таҳсил оладиган бу даргоҳда 321 та академик гуруҳ мавжуд.

 Мураббийларнинг ҳуқуқий саводхонлигини синаш, ижодий ёндашувларини аниқлаш мақсадида институт касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан  «Ўзбекистон дунё нигоҳида» мавзуида эсселар танлови  ўтказилди.

Икки босқичдан иборат танловда биринчи ўринга Гидротехника иншоотлар ва насос станцияларидан фойдаланиш кафедраси профессори Р.Хўжақулов лойиқ кўрилган бўлса, Ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисоби кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.Азимова иккинчи, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Ч.Темирова эса учинчи ўринни эгаллади.

Эътиборли жиҳати, олтита факултетда юқори учликни банд этган устозлар ҳам рағбатлантирилди.

ўолибларга  институт ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Файзиддин ТИЛОВАТОВ,

институт касаба   уюшма қўмитаси раиси

 

 

 

Бошқа хабарлар