Узайтирилган дам олиш кунлари таассуротга бой бўлди

357

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, касаба уюшма ташкилотлари томонидан ­республикамиз ҳудудларидаги ҳар бир меҳнат жамоасида ушбу фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Янги йил байрами муносабати билан узайтирилган дам олиш кунларида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотларида махсус штаблар ташкил этилиб, «Республика корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ички туризм ва фаол дам олиш ишларини ташкил қилиш режаси» ишлаб чиқилди ҳамда тизимли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 4 январига қадар жами 18 минг 607 нафар ходим ва улар оила аъзоларининг ўзлари яшаб турган жойлар ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги диққатга сазовор масканлар — тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёҳатлари ташкил этилди.

Шу жумладан, касаба уюшмалари
томонидан:
530 нафар Жиззах вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига;
844 нафар Қашқадарё вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрига;
50 нафар Тошкент шаҳри меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд вилоятига;
20 нафар Сирдарё вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Тошкент шаҳрига;
330 нафар Қорақалпоғистон Республикаси меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига;
80 нафар Андижон вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Қўқон шаҳрига;
100 нафар Хоразм вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманига саёҳатлари ташкил қилинди.

Турли соҳа ходимлари билан бўлган мулоқотлар чоғида улар саёҳатларнинг байрам кунларида ташкил этилганлиги кўнгилдагидек иш бўлгани ҳамда унутилмас таассуротлар қолдирганини таъкидлашди.
— Президентимизнинг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонини барчамиз катта ҳурсандчилик билан кутиб олдик, — деди саёҳат иштирокчиларидан бири, Андижон вилоятилик Нодирахон Аюбова. — Байрам кунлари оила аъзоларимизнинг жам бўлиши, фарзандларнинг таътил кунларида ота-оналар билан бирга ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратиб берилди. Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган саёҳатлар дам олиш кунларимизнинг янада мароқли бўлишини таъминлади. Давлатимиз раҳбарига мана шундай ажойиб имкониятларни яратиб берганликлари учун самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бундан буён белгиланган барча байрам кунларини ушбу фармон асосида худди шу тарзда кўтаринки руҳда ташкил этади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Матбуот хизмати

Бошқа хабарлар