Вакилларимиздан ғалаба кутамиз

339

Бугун Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилади.

Ушбу мусобақа учинчи марта ўтказилмоқда. Дастлабкиси 2013 йил Уммон давлатида ташкил этилган эди. Ўшанда финалга Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари етиб келиб, учрашув Ироқ терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Учинчи ўрин Иордания терма жамоасига насиб этган эди.
U-23 Осиё чемпионатининг иккинчиси 2016 йил Қатарда бўлиб ўтган. Бу мусобақада юқори ўринларни эгаллаган жамоаларга Рио — 2016 Олимпиадасига йўлланма тақдим этиларди. Финалга Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари етиб келишди. Японияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликка эришишган. Учинчи ўринни Ироқ терма жамоаси қўлга киритган.
Қани кўрамиз, бу гал омад қайси жамоаларга кулиб боқаркин?
Вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказишади:
9 январ соат 16:30 Қатар — Ўзбекистон
12 январ соат 13:00 Ўзбекистон — Хитой
15 январ соат 13:00 Уммон — Ўзбекистон
Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Бошқа хабарлар