Осиё чемпионати Тошкентда

380

Бирлашган спорт курашлари (UWW) ноолимпия курашлари бўйича 2018 йил ҳисобидан ўтказиладиган халқаро мусобақалар тақвимини тасдиқлади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қилади. Ушбу қитъа чемпионати 1-6 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўғил ва қиз болалар 9 тадан, ёшлар эса 8 та вазн тоифасида Осиё чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади. Ҳар бир мамлакат делегацияси таркибидан икки нафар ҳакам жой олиши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси масъуллигида ўтказиладиган Осиё чемпионати доирасида белбоғли курашнинг миллий йўналиши бўйича баҳслар ташкил этилади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар