Ёшлар қалбига қулоқ тутилди

371

Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Урганч давлат университетида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилиш тўғрисида давра суҳбат ташкил қилинди.
Суҳбатда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов, Урганч давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси О. Атажанов ва бош­қалар Ўзбекис­тон ­Республикаси Президенти ­Шавкат ­Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил ва самарали амалга оширилаётганлигини таъкидладилар. Ушбу сиёсат ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилгандир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш масқадида кўплаб тадбирлар уюштирилмоқда. Айтайлик, жамоат ишларида ва ўқиш жараёнида фаол қатнашгани учун Урганч давлат университети физика-математика факултети 4-босқич талабаси Омонгул Эгамберганова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ўзи танлаган санаторийда соғлигини тиклаш учун бепул йўлланма билан тақдирланди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали «Компютер инжиниринг» факултети талабаси Мелихол Умрзоқова энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдоридаги стипендиясига муносиб кўрилди.
Суҳбат жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар