2018 йилда прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф этилади

307

2018 йилда мавсумий​ ишларга жалб қилинганлар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда  9 январдан умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида ​маълумқилинган.

Дастур лойиҳасида ёзилишча, жорий йилнинг 20 мартига қадар мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш тадбири амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш шартлари қонун билан кўриб чиқилмоқда.

2018 йилда фуқаролик паспортини олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш  назарда тутилади.

Бошқа хабарлар