Жиноят ҳақида хабар берган фуқароларга пул тўланади

17

Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарори билан Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.

Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялари томонидан қуйидаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:

туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваригача;

Республика идоралараро комиссияси — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваригачамиқдорда.

Фуқаролар ҳар бир тасдиқланган хабар учун юқорида белгиланган рағбатлантириш миқдорининг:

маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун — 50 фоизигача;

унча оғир бўлмаган жиноятлар учун –75 фоизигача;

оғир жиноятлар учун — 100 фоизигача;

ўта оғир жиноятлар учун — 150 фоизигача пул маблағлари билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғаларини бериш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

Бошқа хабарлар