Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

248

Муҳтарам Президентимизнинг қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш, дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармони халқимизга ўзига хос дийдор онларини туфҳа этди. Қатор ташкилотлар томонидан ички туризм йўналишида сайру саёҳатлар уюштирилди.
Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд ва унга ёндош бўлган ҳудудлардаги тарихий ­масканлар янада гавжумлашди.
— Касаба уюшмалари ҳам меҳнаткашларнинг дам олиш кунларини мароқли ташкил этишига ўз ҳиссасини қўшди, — дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси қошидаги «Касаба Самарқанд» шўъба корхонаси раҳбари Аббос Ҳазратқулов. — Каттақўрғон, Пайариқ, Пастдарғом, Ургут, Оқдарё ва бошқа бир қатор шаҳар-туманлардан уч юз нафар меҳнаткашнинг қадамжоларга бир кунлик саёҳатлари ташкил этилди.
Юрган дарё, дейди халқимиз. Диёримиздаги азиз ва мафтункор манзилларга уюштирилган саёҳатларнинг завқи мазмуни ўзгача. Шуни ҳисобга олиб, касаба уюшмалари байрам ва дам олиш кунларини ана шундай серзавқ ўтказишга доир чора-тадбирларни белгилаб олди.

Ўз мухбиримиз

***

Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони ижросини таъмилаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашларнинг саёҳати уюштирилди.
535 нафар ишчи-ходим Қизилтепа, Нурота, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар билан танишди.
— Дам олиш кунларини жуда мароқли ўтказдик, — дейди Наргиза Одилова. — Боболаримиз барпо этган бетакрор обидалар, жумладан, Нурота тумани «Чашма» зиёратгоҳи менда бир олам таассурот қолдирди.

Дилафрўз ЎРОЗОВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар