Ватан ҳимояси — шарафли ва масъулиятли бурч

43

Президентимизнинг 2017 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоя­чилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашда республика касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этаяпти.

хусусан, меҳнат жамоаларида касаба уюшмалари томонидан «Миллий армия­миз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» мавзусида «Маънавият соатлари» ташкил этилди. Шунингдек, ёшларни она юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакллантиришга қаратилган «Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир», «Ватанни ҳимоя қилиш — шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч», «Миллий армия байрами — менинг байрамим!», «Қуролли Кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли» мавзуларида давра суҳбатлари, учрашув ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари жойлардаги ҳарбий қисмларда учрашув, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий хизматчиларга байрам совғалари топширишди.
Бухоро, Жиззах, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари — юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир» мавзусида тадбирлар уюштирилди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган қатор оммавий тадбирларни ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш, ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига ёрдам кўрсатиш, уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлашда ҳам касаба уюшмалари фаол қатнашдилар.
Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Бахмал туманидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун тантанали байрам дастури ташкил этилди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркибида вилоятда бир гуруҳ маданият, адабиёт ва санъат намояндаларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирларда иштирок этилди.
Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, чегара постлари, шунингдек, вилоятдаги ҳарбий қисмларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Биз сизга ишонамиз ва фахрланамиз» шиори остида санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда 14 987 нафар ҳарбий ва уларнинг оила аъзолари қатнашди. Ҳарбий хизматни намунали ўтаётган аскарларга эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган офицерларнинг фарзанд­лари учун театрлаштирилган байрам тадбирлари уюштирилиб, совғалар тақдим қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши
Матбуот хизмати

Бошқа хабарлар