Мазмунли ҳордиқ Президентимизнинг 2017 йил 27 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида ­қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига асосан ходимларнинг узлуксиз дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш, ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Бухоро вилоятидаги «Етти пир» зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилди.

239

Унда Бухоро «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячилари ва энагаларидан иборат 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.
Эътиборли жиҳати, вилоятимизнинг бешта туманида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш етти пир зиёратгоҳлари мус­тақиллик йилларида тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланганлиги, ҳар бир бизгача етиб келган ушбу маънавий мерос хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлар ҳақида сўз юритилди.
— Саёҳат ходимларда катта таассурот қолдириб, юртимиз, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган муҳаббатини янада зиёда қилди, — дейди Бухоро «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйининг бошланғич касаба уюшмаси раиси С. Имомова.

Туроб ҚУЛИЕВ,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Бошқа хабарлар