Муқаддас бурч

45

Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари — юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир» мавзусида Маънавият соати ўтказилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари Н-ҳарбий қисми ҳамда Бекобод шаҳри, Оҳангарон, Янгийўл, Бўстонлиқ, Тошкент туманларидаги бир қатор ҳарбий қисмларда ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар, фахрийлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Мустақилликни ҳимоя қилишда ҳалок бўлган бекободлик мард ўғлон, чегарачи Инъомжон Ибрагимовнинг хотираси ёд этилиб, хонадони, таҳсил олган мактабига борилди. Тумандаги педагогика коллежида ёшларга «Жасоратлик ва мардлик» дарслари ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қуйи Чирчиқ туманидаги «Дўстлик» тўйхонасида байрам дас­турхони ёзилди. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила-аъзолари иштирокида маданий-маърифий тадбир уюштирилиб, уларга бирлашма кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар