Фармон тарғиботи

179

Президентимизнинг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитлар яратилишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги Тошкент ва Тошкент вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ушбу фармон тарғиботига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилотларга дам олиш байрам кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, респуб­лика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этиш вазифаси топширилгани, унинг ижросини қисқа муддатларда таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури ишга туширилгани алоҳида таъкидланди.
Семинар якунида касаба уюшма ташкилотлари томонидан жорий йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, ички туризмни янада ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Давронбек ОРИПОВ,
«Ishonch» мухбири

****

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилган семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат жамоаларини мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, диққатга сазовор гўшалари билан яқиндан танишиш учун яратилган имкониятлардан фойдаланишга тарғиб этиш, «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармондан келиб чиқадиган тавсия ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Мазкур фармон қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Семинарда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, фаолларга ўз меҳнат жамоаларида мазкур фармон мазмун-моҳиятини тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича тегиш­ли тавсия ва топшириқлар берилди.

Ғулом ЖУМАБЕКОВ,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси

Бошқа хабарлар