Ҳуқуқий саводхонлик сари

351

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида»ги ҳамда «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонлари мазмун-моҳиятини касаба уюшма фаоллари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан қўмита раислари ҳамда ҳисобчилар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси З.Алиев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси О.Адилов, масъул ташкилотчи З.Атахўжаев ҳамда юристконсулт Ҳ.Қўчқоров мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоялаш, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ҳамда меҳнат аҳлининг мазмунли дам олишини таъминлаш учун яратилаётган шароитларни атрофлича шарҳлаб бердилар. Семинар иштирокчиларининг саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар