Ўзбекистон яқин келажакда ўз сунъий йўлдошини учиради

333

Ўзбекистон яқин келажакда ўз сунъий йўлдошини учиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилган.

“Бу олдимизда турган стратегик йўналишлардан бири. Сабаби бизда аэрокосмик тадқиқотлар йўқолиб кетган эди. Давлат раҳбари ўз мурожаатномасида ҳам бу ҳақда жуда тўғри айтди. 25 йил давомида бу соҳада фаолият олиб бормадик ва аэрокосмик ҳудудимизда бизда эгалик йўқ. Шундан келиб чиқиб, бу соҳада ҳозир стратегик режалар ишлаб чиқиляпти, қўйиладиган энг катта қадамлардан бири – яқин вақтлар ичида ўзимизнинг сунъий йўлдошларимизни учирамиз. Ўзбекистоннинг аэрокосмик ҳудудида сунъий йўлдошларимиз бўлади.

Бунинг натижасида ҳаёт бирданига кескин ўзгаради. Сабаби оддий телевидениедаги узатишлар, интернет тезлиги ошади. Бу соҳада қатор ишларни амалга оширмоқдамиз. Албатта, қилинадиган ишлардан энг каттаси – аэрокосмик тадқиқотлар ўтказиладиган алоҳида институтлар шакллантирилади”, – дея айтиб ўтган вазир.

Бошқа хабарлар