Ўзбекистон Осиё чемпиони!

138

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Оппоқ қор остида бошланган учрашувда дастлабки гол 8-дақиқада киритилди. Рустам Ашурматов бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар яримҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги дақиқаларида эса Андрей Сидоров томонидан киритилган гол Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди. Натижада Ўзбекистон бош совринни қўлга киритди

Осиё чемпионати U-23
Финал
Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23 1:2 (1:1)
Голлар: 
Нгуен Цюанг Ҳаи (41) – Рустамжон Ашурматов (8), Андрей Сидоров (120).

Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Бошқа хабарлар