Президент Ўзбекистон олимпия терма жамоасини чемпионлик билан табриклади

168

Азиз фарзандларим!
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Барчангизни футбол бў­йича Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал ўйинида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўп миллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.
Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.
Эл-юртимиз сизлар ка­би мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳ­рамонлари билан фахр­ланади.
Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бошқа хабарлар