«Кичик ҳаж» дастури бошланди. 46 та авиақатнов амалга оширилади

153

Бугун, 1 февралдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасида қатновларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Навбатдаги дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46 та қатнов амалга оширилиб, 8736 нафар зиёратчини «Boeing 767» самолётларида белгиланган манзилга эсон-омон етказиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, миллий авиаташувчи мутахассислари томонидан «кичик ҳаж» амалига пухта ҳозирлик кўриш билан бирга зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилган.

Шунингдек, саҳн таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ундан ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, турли салатлар, сарҳил мевалар ва ширинликлар ўрин олган. Миллий авиакомпаниянинг барча таркибий бўлинмалари мазкур дастурни амалга оширишга шай.

«Умра. Баҳор-2018» дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзланган.

Бошқа хабарлар