Space Х коинотга бортида Tesla автомобили бўлган энг оғир Falcon Heavy ракетасини учирди

25

6 февраль куни Space Х асосчиси Илон Маск коинотга биринчи марта дунёдаги энг оғир элтувчи ракета — Falcon Heavy’ни учирди, деб ёзади TJournal. Ракета бортига тадбиркорнинг шахсий спорткари Tesla Roadster’ни жойлаштиришди.

Ракета муваффақиятли учди, иккита тезлаштирувчи эса ажралиб, Ерга қайтиб келди.

Falcon Heavy Тошкент вақти билан 7 февраль куни 01:45 атрофида Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди номидаги марказ космодромидан старт олди.

Автомобильнинг парвозини бир нечта камера тўғридан-тўғри эфирда тасвирга олди. Ўз орбитасига етиб боргач, Tesla коинотда мустақил саёҳат қилиш учун қолади. Машина Марсга бориб тушмайди, аммо вақти-вақти билан гоҳ унга, гоҳ Ерга яқин келади.

Бу синов парвози бўлгани туфайли, Falcon Heavy миссияси шунчаки намойиш учун бўлди: ракетанинг иш қобилиятини текшириш керак эди.

Бошқа хабарлар