Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Тошкентга келади

39

Бугун, 9 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига кўра, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Бошқа хабарлар