Очиқ ҳаводаги дарслар 81 фоизга самаралироқдир

259

Иллинойс университети экспертларининг Урбан-Шампейндаги янги тадқиқотчилик ишлари таълим олиш жараёнига бағишланган.

Олимлар агар мактабдаги дарслар тоза ҳавода ўтказилса, болалар ўқув материалларини қандай ўзлаштиришини текшириб кўришга қарор қилди. Шу мақсадда улар шаҳар хиёбонларидан бирида бир қатор тажриба машғулотларини ўтказди.

Олимларнинг ёш ёрдамчилари сифатида учинчи синф ўқувчилари иштирок этди. Болалар тажрибада иштирок этиши ҳақида огоҳлантирилмаган эди – фақат уларга дарсни мактабдан бошқа жойда ўтказиш таклиф қилинган.

Тадқиқот натижалари очиқ ҳавода ўтказилган машғулотлардан кейин иш унумдорлигининг умумий баҳоси мактаб хонасидаги дарсдан кейинги иш унумдорлигига қараганда юқорироқ эканлигини ва 81 фоизни ташкил қилишини кўрсатди.

Ва бу, тажрибавий машғулотларнинг давомийлиги одатдагидан 10 дақиқа камроқ бўлган шароитдаги кўрсаткичлар бўлган. 10 дақиқа вақтни болалар мактабдан хиёбонгача етиб олиш учун сарфлаган.

Тажрибаларнинг натижалари бўйича, олимлар ўқув муассасалари раҳбарларига дарсларни кўпроқ тоза ҳавода ўтказишни тавсия қилди.

Даниялик олимлар эса ўқиш жараёнида болалар илгари ҳисобланганидек тушлик вақтида эмас, балки эрталабки пайтлар анча юқори кўрсаткичларга эришаётганини аниқлади. Ўқувчиларда айнан эрталабки соатлар энг юқори мия фаоллиги ва ишлаш қобилияти қайд қилинган, кейинроқ эса бу кўрсаткич ҳар соатда пасайиб борган.

Бошқа хабарлар