Касаба уюшмалари ҳудудларда

342

Фарғона. Меҳр-оқибат, саховатпешалик, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш азалий анъаналаримиздан. Жумладан, юртимиздаги кам таъминланган оилаларга касаба уюшма ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратилияпти.
Бағдод туманида ҳам ушбу хайрли тадбир доирасида кам таъминланган оилаларнинг 111 нафар вакилига маиший техника воситалари топширилди.
— Совғалардан бошимиз кўкка етди, — дейди Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Малика Маматқулова. — Хонадонимизга берилган электропечда турли пишириқлар пиширяпмиз. Бизга хайр-саховат кўрсатаётган Президентимиз ва барча юртдошларимиздан миннатдормиз

* * *

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят касаба уюшма ташкилотлари Ёшлар бирлашмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда бирлашма кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарруҳ Худояров Ёшлар бирлашмаси раиси этиб сайланди.

* * *

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари Ёшлар бирлашмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда ёшларнинг меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат муносабатларига оид билимини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, тизимга ёш ва иқтидорли кадрларни жалб этиш ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Ёшлар бирлашмаси ташкил этилиб, унинг Низоми тасдиқланди. Очиқ овоз бериш йўли билан Маъруф Абдураҳмонов Ёшлар бирлашмаси раиси этиб сайланди.

* * *

Бухоро вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловини ўтказишга тайёргарлик борасида семинар ташкил этилди.

* * *

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси ташкил этилиб, унга Шавкат Тоиров раис этиб сайланди.
Тадбир доирасида қатнашчилар Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом ­Каримов ҳайкали пойи­­га гулчамбар қўйдилар. Оқсарой қароргоҳидаги кўргазмалар залида бўлиб, Ислом ­Каримов сиймоси акс этган тасвирий санъат намуналари, фотосуратлар, турли асарлар билан яқиндан танишдилар.

Ўз мухбирларимиз

Бошқа хабарлар