Тожикистон март ойидан Ўзбекистонга электр етказиб беришни режалаштирмоқда

322

Тожикистон март ойидан бошлаб Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТожикТА хабари хизматига  таяниб Sof.uz нашри хабар бермоқ.

“Тожикистон март ойидан Ўзбекистонга йилига 1,5 миллиард кВт/соатдан кам бўлмаган миқдорда электр энергияси етказишни бошлаши мумкин”, — деб маълум қилган Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Унинг айтишича, ҳозирда Душанбе ва Тошкент тожик электр энергиясини ўзбек бозорига етказиш, хусусан, нархлар шартларини муҳокама қилмоқда.

Мазкур масала бўйича якуний қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Тожикистонга амалга оширилиши кўзда тутилган ташрифи давомида қабул қилинади.

Аввалроқ Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода журналистларга республика Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришга тайёрлигини билдирганди.

Душанбе ва Тошкент Ўзбекистон билан чегарадош Хатлон ва Сўғд вилоятларидаги зарар етган электр узатиш линияларини тиклашга келишиб олган. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон ёз мавсумида қўшни республикаларга 5 миллиард киловатт электр энергияси етказиб бериши мумкин.

Бошқа хабарлар