Хайр АВТОТЕСТ! автотест монополияси тугатилиши мумкин

325

Бугун, Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида ахборот тарқалди. Бу ҳақда dia.uz нашри хабар бермоқда

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда.

Бошқа хабарлар