Сув таъминоти назорати МИБда

294

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш ­бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига биноан Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратуранинг кўплаб таклифлари маъқулланди.

Жумладан, «Сувоқава» ва «Сувсоз» ДУКдаги 2 852 назоратчилар штат бирлигини қисқартириш, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қўшимча 2 852 штат бирлигини ажратиш, Бюрога Ривож­ланиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаро-ҳуқуқий шартномалар асосида юклатилган вазифаларни бажариш учун мутахассислар ҳамда бошқа шахс­ларни жалб этиш ҳуқуқи ва бошқалар.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 мартидан уй-жой объекти манзили бўйича рўйхатдан ўтган вояга етган жисмоний шахслар энергоресурслар ва сув таъминоти бўйича, тегишли электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти тизимлари ­бўйича етказиб берилувчи хизматлар учун масъул бўлади. Яна бир муҳим маълумот: 1 майдан бошлаб коммунал хизматлар бўйича қарздорларнинг электрон базаси ишга тушади.

Бюро ҳар ойда истеъмолчиларга етказиб берилган энергоресурслар учун қарздорликни истеъмолчилар маълумотлари пластик карталарига хизмат кўрсатадиган банк ҳисоб рақамларидан ЭКИҲнинг икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бюро органларига ишга қабул қилинган пенсионерларга эса пенсия 100 фоиз миқдорда тўланади.

Бошқа хабарлар