«Хива хонлиги канцелярияси» ЮНЕСКО рўйхатида

333

Марказий давлат архивида сақланаётган ҳужжатлардан бири — «Хива хонлиги канцелярияси» ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» дас­тури рўйхатига киритилди.

Мухбиримизнинг хабар беришича, архив ходимлари томонидан «Хива хонлиги архив ҳужжатлари» фонди ҳужжатларининг аслийлиги ва халқаро аҳамиятга эга эканлиги, мазкур фондни тўлалигича ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилган. Тегишли материаллар тайёрланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастури халқаро рўйхатига киритиш учун тақдим этилди.
Мазкур масала юзасидан Париж шаҳрида бўлиб ўтган мажлисда номзодномалар кўриб чиқилди. Унда бутун дунё мамлакатларидан 78 та номзоднома мазкур рўйхатга киритилиши учун тавсия этилганди. «Хива хонлиги канцелярияси» номзодномаси ЮНЕСКО дастури бўйича халқаро қўмита мажлисида учинчи бўлиб эътироф этилиб, халқаро миқёсдаги сертификат билан тақдирланди.

 

Бошқа хабарлар