Янги китоб: янги йўналиш

322

Қисқа ҳикоя жанри ўзбек адабиётида ҳам сўнгги йилларда оммалашмоқда. Замонавий асримизда ихчам ва лўнда ҳикоялар ўқувчининг эътиборини тортаётгани бежиз эмас. Сабаби қисқа ҳикоя жанри инсоннинг юрагини жиз эттириб, хулоса қилишга ундайди.
Жаҳон адабиётида бунга етарлича мисоллар топилади. Ўзбек адабиёти хазинасида йиғилиб бораётган қисқа ҳикоялар ҳам шу кунларда китоб ҳолида чоп этилмоқда. Бу ҳақда “Янги китоб” нашриёти хабар қиляпти:
“Қисқа ҳикоялар жамланган ушбу китобдан саксондан ортиқ муаллифлар жамланган. Унда ўзбек насрининг етук вакиллари ҳамда энди етишиб чиқаётган ёшлар ижоди тақдим қилинди. “Митти ҳикоялар: кеча ва бугун” китобини тез кунларда китоб дўконларидан ҳарид қилиш мумкин.”
Китобга 400 дан ортиқ турли мавзудаги қисқа ҳикоялар киритилган. Уни ёшларга ҳам, катта ёшдаги инсонларга ҳам тавсия этиш мумкин.

Бошқа хабарлар