Солиқ тўловчиларга қулайлик

183

Ҳозирда Давлат солиқ қўмитасининг «Электрон давлат хизматлари — my.soliq.uz» портали орқали аҳолига 35 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Уларнинг 15 таси ахборот, 20 таси эса интерактив давлат хизматлари сирасидандир.

Мазкур портал солиқ органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига солиқ тўлашда қулай шароит яратишга мўлжалланган.
Таъкидлаш жоизки, порталда солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ барча масалаларни электрон шаклда ҳал этиш мумкин. Юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жорий этилган алоҳида «шахсий кабинет» бепул бўлиб, муҳими, у узлуксиз ишлайди.
Эндиликда тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимида тўлаши мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо калити орқали «шахсий кабинет»га кириб, солиқ турини танлаш ва тўлов суммасини кўрсатиш кифоя. Бундай қулайлик солиқ тўловчиларни ортиқча оворагарчилик­лардан халос этади. Бундан ташқари, сайт орқали «Ягона дарча» марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш тизими ишга туширилган. Бу эса солиққа оид ахборотларни ягона базага жамлаш имконини беради.
Солиқ тўловчиларга яратилаётган бундай қулай, имкониятлар сарф-харажатларни тежаш билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўлашга сабаб бўлмоқда.

Акмал Каримов,
Бектемир тумани давлат
солиқ инспекцияси бошлиғи

Бошқа хабарлар