«ISHONCH»ДА ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

122

«Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти интернет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, шунингдек, бевосита газеталар орқали янги — «Жавоб излаётган саволлар» саҳифаси ташкил этилаётганини маълум қилади. Эндиликда Сиз ўзингизни қизиқтирган — ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маиший, тиббий, ҳуқуқий ва бошқа мавзулардаги саволларингизни бизга йўллашингиз мумкин.

Саволлар, аввало, газета саҳифалари орқали тегишли идоралар мутасаддилари эътиборига ҳавола этилади. Уларга қонун доирасида жавоб ва изоҳлар талаб қилинади. Саволларга жавоб олиниши жамоатчилик назорати тамойили асосида амалга оширилади.

Муштарийларнинг йўллаган муносабатлари газета ва интернет сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали эълон қилиб борилади. «Ishonch» сизга ёрдам беришга, энг муҳими, ишончингизни оқлашга интилади.

Бизнинг манзил: 100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 24-уй.

Саволларингизни «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталарининг теллеграммдаги  /t.me/gazetaishonch , фейсбук ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/ishonchgzt/ ёки xatlar@ishonch-doverie.uz электрон манзилига юборишингиз сўралади.

Бошқа хабарлар