Бир саволга беш жавоб

202

“Тўйлар мавзусида  касаба уюшмалари ўрта бўғин етакчиси сифатида кўнглингиздан нималар кечмоқда-ю, фаолиятга янгича ёндашувлар Сизнингча қандай бўлиши керак? “

Мухбиримиз тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиларига ана шундай савол билан мурожаат қилди.

 Юсуф БОЗОРБОЕВ,      

   Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба   бўйича масъул ташкилотчиси:

    уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти    

  

 

-“Фарзанд” сўзи араб тилида “аёлнинг бахти” деган маънони англатаркан. Болажон халқмиз. Соғлом, маънан ва ақлан етук, тўрт мучаси соғ фарзандлар –юртимиз бахти.

Бугунги тўйларимизнинг аксарияти тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас. Ахир, ортиқча дабдабабозлиг-у, кимўзарлик асрлар оша яшаб келаётган  қадриятларимизни топтамаяптими?!  Бу ўз навбатида   ёш авлод тарбиясига ҳам соя ташлаётгани ачинарли.

Тўйларни қатъий тартибга солиш нормаси ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилиши бугунги кун талаби.  Касаба уюшмаларининг бу жабҳадаги вазифаси-жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатишда деб биламан.

 

 

Акбархон ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба  уюшмаси

Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича   масъул ташкилотчиси:

 

-Юртимизда ижтимоий йўналтирилган давлат дастурлари ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширишда касаба уюшмаларининг алоҳида ўрни борлиги кишига юксак завқ ва ғурур бағишлайди.

Биргина ўтган йили аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида  “Президент эътибори- мурувват тадбирларида!” шиори остидаги саховат кунларида  воҳамиз бўйича  56 та никоҳ тўйи ҳамда 481 та суннат тўйи ўтказилди.

Ана шу тўйларнинг ўзи халқимизга кўп нарсани англатди. Бундан барчамиз тўғри хулоса чиқариб олишимиз зарур!

 

Баҳрулло   ҚОДИРОВ,

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти

бўйича масъул ташкилотчиси:

 

Тўй маросимлари ҳақида сўз борар экан, бу борада оғриқли нуқталаримиз борлигидан кўз юмолмаймиз. Санъаткорларнинг “зўр”ини таклиф этиш, келиннинг ярим яланғоч кийимдаги вальси дейсизми, хуллас, миллий урф-одатимизга  қаёқлардандир “мода” (аслида сарқит) бўлиб кириб келаётган ярамас кўринишлар бефарқлигимиз оқибати. Шиддатли ўзгаришлар даври ҳар биримизнинг зиммамизга юксак масъулият юклар экан, бунда фақат кузатувчанлик қилиб, воқеа-ҳодисалардан сўнг унинг баёнини эътироф этиш билан  эмас, бевосита иштирок этиб, унинг ижобий томонга ўзгаришига таъсир этиш муҳим. Бунда энг оммавий жамоат ташкилотининг ғоят  таъсирчан кучидан самарали фойдаланиш зарур.

 

Алишер КАРИМОВ,

Ўзбекистон  Давлат  муассасалари  ва жамоат  хизмати           

 ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг

 Жиззах вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси :   

 

-Мамлакатимизда ходимларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи кафолатланиб, касаба уюшмаларининг ҳуқуқий мақоми миллий қонунчилигимизда мустахкамлангани, ижтимоий-меҳнат соҳасидаги

қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг иштироки … буларнинг барчаси дунё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистоннинг нуфузини яна бир карра юқори кўтаради.

Тўйларимиз ҳақида жуда кўп ва хўп гапирилаётган бўлса-да, афсуски бу борада гап бошқа-ю, иш бошқа бўлиб қолмоқда. Бунга барчамиз гувоҳмиз. Ҳар бир фаолиятда тартиб бўлгани маъқуллигидан келиб чиқилса, тўйларимиз ҳам бундан мустасно эмаслиги кўринади.

Жамоа шартномаларига киритилаётган модда-ходим ёки унинг фарзандининг тўй маросимини ўтказишга   иш ҳақи сақланиб қолинадиган уч кунлик таътил бериш ҳақидаги илтимосини  қондиришни ўз зиммасига олган иш берувчи касаба уюшма фаоллари орқали ана шу берилган таътилнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиши муҳим деб ҳисоблайман.

 

Мамадали ҚУЛБОЕВ,

Ўзбекистон истеъмол тoварлари ишлаб

чиқариш, савдо ва хизмат кўрсaтиш

ташкилотлари ходимлари касабa

уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах

вилояти бўйича масъул ташкилотчиси:  

             Тўй маросимларига  боғлиқ салбий воқеа-ҳодисаларга фаол муносабатда бўлолмаган, бу ҳақда қатъий сўзини айтолмай келаётган   касаба уюшма фаолларининг ҳисоблайман. Тарғибот-ташвиқот ишларида ҳамон сусткашлик мавжуд. Жамиятимизнинг барча жабҳасида бўлгани каби тўйларимизда ҳам қатъий тартиб бўлмоғи лозим.

 

                          Абдуманноп АЗИМОВ,

                                                                               “ISHONCH” мухбири

 

Бошқа хабарлар