Уюшма 3015 лойиҳани амалга оширади

155

Миллий матбуот марказида бўлган навбатдаги тадбир мамлакатимизда ҳунармандликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Унда таъкидланганидек, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳунармандларга қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, уюшма аъзолари 10 минг 247 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган уч ойида улар сафига яна 8 мингдан ортиқ ҳунарманд қўшилди.
— Президентимизнинг фармони асосида ҳунармандларга бир қатор имтиёз ва преференциялар берилди, — дейди уюшма масъул ходими Д.Сатторов. — Унга кўра, энди ҳунармандлар солиқ тўловидан озод этилиши, маҳсулотларини экпорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф қилиши мумкин. Уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, имтиёзли кредитлар бериш, ҳунармандлик маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш борасида яратилган қулайликлар асрий анъналаримиз бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. Айниқса, «Уста-шогирд» мактаблари сонини кўпайтириш долзарб масала. Ўтган йили 1 минг 326 та ана шундай мактаб ташкил этилиб, ҳозирги кунда уларнинг сони 2 мингтага етказилди. Уларда ҳунар ўрганаётганлар сони 7 минг 356 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатимизнинг 23 шаҳар ва туманида ҳурмандмандликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш, шу йўналишда 3015 та лойиҳани амалга ошириш галдаги режаларимиздандир.

ЎзА

Бошқа хабарлар