Келиннинг «прописка»си

614

Тошкент шаҳар ҳокимлигига!

 

Баъзи оилаларда келинларни эрининг уйига рўйхатга қўйиш масаласи, негадир, чўзилиб кетади. Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Уч нафар фарзандим бор. Аммо шу пайт­гача қайнона-қайнотам мени «прописка»га қўйишга қаршилик қилиб келади. Ҳатто ички ишлар ходимлари бизга жарима ҳам қўллади. Аммо натижа бўлмаяпти. Ҳамон ота-онамнинг уйида рўйхатдаман. Бу поликлиника, туғруқхонага бориш ва бошқа ҳолатларда ноқулай- ликлар туғдиради. Ҳеч тушунмайман, рўйхатга қўймаслик келинга тазйиқ ўтказишнинг бир йўлими? Келинни пропискага мажбурий қўйиш бўйича бирор таъсирчан чора қўлланилса бўлмайдими?

Г. ХОЛМИРЗАЕВА,
Тошкент шаҳри
(Исми-шарифи ўзгартирилган,
муносабат таҳририятга юборилсин)

Бошқа хабарлар