Нархни ким назорат қилади?

379

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига!

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, мамлакатимизда жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб автомобилларда «скотч» ҳамда «капрон» композит қопламали газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланди.
Эндиликда ҳамма темир газ баллонидан фойдаланишга ўтади, албатта. Бу эса нархнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Тақиқ қўйилишидан аввал, 100 метр куб ҳажмдаги темир баллоннинг нархи 1 млн. 800 мингдан 2 млн. сўмгача баҳоланган бўлса, айни пайтда 2 млн. 300 мингдан 2,5 млн. сўмгача етган. Агар пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга оширмоқчи бўлсангиз, унинг миқдори 3 млн. 800 минг сўмга айланади.
Билишимизча, темир баллонлар юртимизда ишлаб чиқарилмоқда. Шунга қарамай, нархи осмонда. Бунинг сабабини кимдир изоҳлаб бера оладими?

Музраф АДИЛОВ,
Тошкент вилояти ,
Қибрай тумани

Бошқа хабарлар