Огоҳлантиришсиз жарима?!

538

Ички ишлар вазирлигига!

Яқинда шахсий автомашинамда Тошкентдан Самарқандга оилавий ­саёҳ­атга чиқдик. Тошкент вилояти ҳудудида ЙПХ ходимлари тўхтатиб, тезликни оширганимни айтишди. Мен одатдагидек, 90 км. тезлик доирасида ҳаракатланган эдим. Ваҳоланки, инспектор вилоят ҳудудида тезликнинг юқори даражаси соатига 70 км. қилиб белгиланганини айтди. Қизиқ, йўлда ҳаракатланаётган автотранспорт ходимларининг аксарияти бундан бехабар бўлса, бу уларнинг ҳуқуқини бузиш бўлмайдими? Қолаверса, замонавий автоуловларда 70 км. тезликда юриш учун доимий тормоз педалини босиб юришга тўғри келади. Ахир, ўн йиллаб машина рулида юриб, қоида бузмасликка ўрганган тажрибали ҳайдовчилар учун бу адолатсиз қарор эмасми, деган фикр хаёлимдан ўтди.
Мақсад фақат ҳайдовчиларни жаримага тушириш бўлиб қолмаяптими?
Тошкент шаҳридан вилоятга чиқишда бирорта кўринарли баннер қилиб, бу ҳақида огоҳлантириш беришнинг имкони йўқмиди? Қолаверса, бу ҳақда бирор ОАВда эълон ҳам берилганини эшитмадим.
Буни Давлатимиз раҳбарининг халқнинг розилигига эришиш борасидаги кўрсатмаларига муносиб ҳаракат бўлди, дейиш қийин…

Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ,
Қамаши тумани, Чим қишлоғи

Бошқа хабарлар