Фақат пойтахт учунми?

104

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига!

«O‘zbekiston — 24» телерадиоканали ташкил этилгач, тез орада телеканал кенг жамоатчилик эътиборига тушди. Янги формат, янгича қарашлар, шакл ва мазмун ўзгаришлари эътироф этилди. Бироқ, мана орадан қанча ойлар ўтяптики, телерадиоканалнинг радио эшиттиришлари фақатгина Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудига тарқалмоқда.
Ваҳоланки, радиоканал эшиттиришларида ҳам мазмун ва моҳиятан бутун мамлакатга тегишли ахборотлар ҳавола этилмоқда. Вилоят мухбирлари жойлардан турли мавзуларда репортажлар тайёрлаяпти, бироқ уларнинг эшиттиришлари ҳудудларга тарқатилмаяпти. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ечим излаётган бу муаммони қачон ҳал қилади?

Комилжон Сафаров,
Хоразм вилояти, Боғот тумани

Бошқа хабарлар