Эътибор – инсонга қанот

208

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшан Алиқуловни сурункали хасталик қийнарди.

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан кўрсатилган моддий ёрдам туфайли у дарддан фориғ бўлиб, руҳан тетиклашди.
Шунингдек, кимёвий технология кафедраси доценти Зулфия Рўзиеванинг ҳам жамоа шартномаси асосида кўрсатилган ғамхўрликдан боши осмонга етди. Нафақат ўзи, балки оила аъзоларининг ҳам иш берувчи ва касаба уюшмасига ишончи ортди.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015 — 2017 йилларга ­мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг ўтган йилдаги бажарилишига бағишланган йиғилишида юқоридаги каби кўп­лаб савобли ишлар амалга оширилгани қайд этилди.
Шу билан бирга институт ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси раиси Файзиддин Тиловатов аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш масаласига атрофлича тўхталиб, ходимларга фарзанд­ларини чет тилларига ўқитиш учун иш берувчи ҳисобидан моддий кўмак берилиши, инс­титут ходимларининг белгиланган тартибда дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳамда иш берувчининг ходимларни йилда камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан таълим муассаса ҳисобидан эмлаш каби мажбуриятлар бажарилишига етарлича эътибор қаратилмаганини эътироф этди.
Музокаралар жараёнида 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси кўриб чиқилиб, унга бир қанча қўшимчалар киритилди.

Акмал АБДИЕВ,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар