Болага хос асар — болага мос тарбия

253

Катталар ва болаларнинг борлиқни қабул қилиши турлича кечади. Бола реал ифодалаб бўлмайдиган чўпчакка ишонади, бу орқали борлиқдаги ҳолатларни тасаввурига сингдиради. Шунинг учун болалар тарбиясида эзгу ғояларга етаклайдиган эртаклар, саҳна томошалари муҳим аҳамиятга эга.

Кўз билан қабул қилинган маълумот хотирада мустаҳкамроқ ўрин эгаллаши ҳақида кўп эшитганмиз. Демак, болаларнинг борлиқни қандай қабул қилиши ва унга қандай жавоб қайтаришини кўз билан боғлиқ маълумотлар орқали сингдирилиши мақсадга мувофиқдир. Бунга қўғирчоқ ёки ёш томошабинлар театрларида намойиш этилаётган спектаклларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Одатда спектакллар муайян ғояга хизмат қилади. Томошабин ғояда кўзда тутилган фикр ортидан эргаштирилади. Бу мақсадни амалга ошириш унчалик ҳам осон кечмайди. Чунки бола спектаклдаги ҳар бир детални назардан четда қолдирмай «ҳазм» қилади. Ҳар бир элементга ўзича изоҳ қидиради. Сўнгра уларни жамлаган ҳолда хулоса чиқаради. Агар бу хулосалар биз кутган ғояга эргаштирувчи бўлса, бу спектакль ижодкорлар ютуғи. Лекин аксинча бўлса-чи?

Давомини газетамизнинг 3 апрель  сонида  ўқинг.

Бошқа хабарлар