Ижтимоий тармоқ — хатарли ҳамроҳ

207

Бонг!

Машҳур ҳинд сиёсий арбоби Маҳатма Ганди «Мен уйимнинг дераза ва эшикларини маҳкам беркитиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шунинг баробарида, эшик ва деразаларимдан довул кириб, хонадонимни ағдар-тўнтар қилиб, ўзимни йиқитиб ташлашини ҳам хоҳламайман», деган экан.

Дарҳақиқат, бугун техник тараққиётнинг жуда қисқа вақт ичида ҳаётимизга кириб келган «мўъжиза»ларини кузатиб, унинг чексиз имкониятларига ўзимизда эҳтиёж сезганимиз сари хавф-хатарга тўла ғоялардан ҳимояланиш ҳам зарур эканини эътироф эта бошлаймиз.
Чунки ҳозирда ахборот оқимлари шу қадар кўпайиб кетганки, ёшлар у ёқда турсин, ақлу ҳушини йиғиб олган кишилар ҳам интернетдаги хабарларнинг қайси бири тўғри-ю, қайси нотўғри эканини ажратишга қийналяпти. Жумладан, айрим кино ва мусиқалар, интернетдаги минг­лаб сайтлар дунёқарашимиз, турмуш тарзимизга мутлақо ёт бўлган ғоялар сингишига туртки бўлмоқда. Натижада ўз маънавий ва маданий илдизларидан узилган, фикрламайдиган, ҳаётда фақат роҳатланиб қолиш пайида бўлган, худбинлик қулига айланган манқуртлар шаклланмоқда.
Ҳозирги глабаллашув жараёнида интернет ва ОАВнинг инсон онгига таъсир қилувчи, ҳатто уни маълум йўналишга буриб юборувчи кучга айлангани «оммавий маданият» деб аталувчи иллатнинг дунё ёшлари орасида яшин тезлигида тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундан 10-15 йиллар аввал баданига расм чизилган, йиртиқ-ямоқ, очиқ-сочиқ ­кийинган ҳолатда ярашмайдиган қилиқларни қилиб юрган йигит-қизларни учратмас эдик. Минг афсус­ки, кўчани бошига кўтариб «қаҳқаҳ» ураётган қизлар тўдаси, сочини турли кўйларга солиб бўйнига занжир таққан қизил пойабзалли «йигитлар» бугунги кун манзараларининг бир қисмини ташкил этмоқда. Орияти тоғдан баланд йигитлари, ибо-ҳаёда барчага ибрат қизлари бўлган, уятдан ўлимни афзал кўрган инсонлар орасида бундайлар сони урчиб бораётгани дилни ғашлантиради.

Давомини газетамизнинг 3 апрель  сонида  ўқинг.

Бошқа хабарлар