Она замин хусусияти

277

Инсоният қўним топган Ер шари қуёш тизимидаги энг йирик сайёралардан биридир. Олимларнинг фикрича, тирик жонзотлар учун ҳаёт шароити мавжуд бўлган сайёрамиз, тахминан, бундан 4,54 миллиард йил олдин пайдо бўлган.

Кўпчилик заминимиз шунча вақтдан бери муқим ҳолатда экан, деб ўйлаши мумкин. Лекин бу алдамчи таассурот, холос. Гап шундаки, сайёрамизда ҳар лаҳзада турли ўзгаришлар рўй берар экан.
Олимларнинг айтишича, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳар 100 йилда 17 миллисекундга секинлашмоқда. Бу эса муайян вақт ўтгандан сўнг куннинг узайишига олиб келади. Бироқ бу ҳодиса жуда секинлик билан рўй бермоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 140 миллион йил ўтгандан кейин куннинг узунлиги 25 соатга тенг бўлади. Бундан ташқари, яшил сайёранинг 70 фоизи дарё ва денгизлардан, атиги 30 фоизигина қуруқликдан иборат. Энг аҳамиятлиси шундаки, сайёрамиз бутун коинотнинг маркази ҳисобланади. Қуёш ва унинг атрофидаги бошқа сайёралар доимий ҳаракатда бўлиб, ерга нисбатан манзил ва масофаларини ўзгартириб туради. Аммо Ер шари ўз жойлашган манзилидан асло силжимайди.
Яна бир қизиқ маълумот: заминимизда сув захираларининг 3 фоизигина чучук бўлиб, унинг ҳам икки фоизи музликларда, қолгани эса ер ости, кўл ва дарёларда тўп­ланган.
Ер — ўзининг кучли магнит майдонига эга. Бу уни қуёш шамолларидан ҳимоя қилиб туради. Унинг яна бир фарқли жиҳати шундаки, коинотда шу вақтга қадар кашф этилган деярли барча сайёраларнинг аксарияти — Меркурий, Венера, Марс, Юпитер, Сатурн кабилар қадим рим халқларининг афсоналарида илоҳийлаштирилган зотлар исми билан номланган.
Қуёш тизимида жойлашган заминимизнинг бошқалардан бундай фарқли жиҳатлари фақат шундангина иборат эмас. Масалан, думалоқ шаклга эга деб билган сайёрамизнинг бир томони, аслида, тўлқинсимон кўринишга эга. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши экватор атрофидаги қисмида қавариқ кўринишни ҳосил қилади.
Кейинги пайтда иқлим ўзгаришлари она табиатимизга салбий таъсир кўрсатмоқда. Рўйи замин музликларининг тез суръатда эриб бораётгани мутахассисларни жиддий хавотирга солмоқда. ­Муаммо шундаки, бу ҳол денгизлардаги шўр сув сатҳининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлиб, аҳоли яшаш жойларининг сув тошқини остида қолишига олиб келади. Бунинг моддий ва маънавий зарарларини ҳисоблашнинг иложи йўқ. Шу сабабли бани башар ҳар бир қадамини ўйлаб босиши зарур.

Дилором АЛЛАҚУЛОВА

Бошқа хабарлар