«SCORPION»

138

Бугун ҳар соҳада бўлгани каби кинода ҳам янги услублар, янги мавзулар, янги ҳамкорлар қидирилмоқда. Ўша, бир пайтлар юртларни юртларга, миллатларни миллатларга, дилларни дилларга боғлаган ижодий кўприклар қайта тикланмоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканини намоён этаяпти.

Айни кунларда кинорежиссёр Мухлиса Азизова суратга олаётган «SCORPION» фильми дунёнинг тўрт бурчидан ўз ишининг усталари бўлган, бугунги дунё мезонлари бўйича ишлаш маҳоратига эга мутахассисларни йиға олгани билан аҳамиятлидир. Шу ўринда ушбу лойиҳага жалб этилган турк киноюлдузи Мурат Йилдиримнинг Ўзбекистонга келиши мухлислар орасида катта қизиқишларга сабаб бўлганини эътироф этиб ўтмоқчимиз. Бу актёр ўзбек томошабинига «Осиё» телесериалидаги Демир роли билан яхши таниш. «SCORPION»даги унинг иштирокига бўлган қизиқишнинг нисбатан юқорилигини ҳам ана шу сабаб билан изоҳлаймиз.
Мурат Йилдиримнинг юртимизга ташрифи баҳонасида ундан қисқача интервью олишга муваффақ бўлдик.

— Муратбей, авваламбор, юртимизга хуш келибсиз! Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
— Шовқин-суронли Истанбулдан сўнг бирдан эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлдим. Бухорода худди ўзимни Оловиддиндек ҳис қилдим. Қадимий миноралар, сокин кўчалар, кулиб турган одамлар… ҳаммаси ажойиб. Менга, айниқса, бу ернинг таомлари ёқди. Мевалари жуда ширин. Тасвирга олиш кунлари кўпроқ эмаслигидан хафа бўлдим.

Давомини газетамизнинг 7 апрель  сонида  ўқинг.

Бошқа хабарлар