Бургутлар — ёшлик ва дўстлик элчиси…

130

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўртасида «Бургутлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг биринчи ҳудудий босқичи кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди.

Қизғин кечган баҳсларда Қорақалпоғис­тон Респуб­ликаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти жамоалари 9 та шарт бўйича куч синашди. Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш кўзда тутилган тадбир ғоят кўтаринки руҳда кечди.
Якуний натижаларга кўра, ИИВ Бухоро академик лицейининг «Бургутлар» жамоаси ғолиб­ликни қўлга киритди. Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Алиев иштирокчиларни қизғин табриклаб, уларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.
— Ёшлик ва дўстлик байрамига айланиб кетган мусобақа ўқувчи-ёшлар ўртасида ўзаро дўстлик, ватанпарварлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дея ишонч билдиришди меҳмонлар.
Уларга омад тилаб, парвозинг баланд бўлсин, «Бургутлар» деймиз.

Шаҳноза ШАРИПОВА,
ИИВ Бухоро академик лицейи
касаба уюшма қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар