Сафарга бормайман!

276

Савол: Иш берувчи мени бир ҳафта муддатга хизмат сафарига юбормоқчи. Билишимча, аёлларни «командировкага» жўнатишда маълум чекловлар мавжуд. Масалага ойдинлик киритишда кўмаклашсангиз?

М.СОЛИЕВА,
Тошкент шаҳри

Жавоб: Меҳнат кодексининг 228-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилиш ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлнинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ унга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур. Шунингдек, ногирон фарзандини тарбиялаётган ота-онанинг бирига бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар бир кунлик иш куни миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни, ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан қўшимча таътил берилади ва улар таътилларни хоҳишига кўра ёз ойларида ёки ўзлари учун қулай бўлган ­бош­қа вақтда олиши мумкин.

Саволга Ахборот технологиялари ва оммавий
коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши бош юристконсульти А.Аҳмедов жавоб берди.

Бошқа хабарлар