Туркманистон Президенти Тошкентга етиб келди

145

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Олий даражадаги учрашувлар ва музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод боғининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу маскан мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларининг ёрқин рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, чегарадош Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Бошқа хабарлар