Кутилмаган таассурот

245

 

Самарқанд шаҳрига ташрифнинг дастлабки қадамлариёқ барча меҳмонларда катта таассурот қолдирди. “Afrosiyob” поездида  кимдир йўл манзараларидан завқ олиб, хаёлга чўмганча деразадан боққан, бошқа биров  илк ташрифидан ҳайрат ва бир олам таассурот билан ёнидагиларга нималарнидир жўшиб сўзламоқда.

Самарқанд шаҳрида эса ўзларини яна қандай манзара ва манзиллар кутиб турганига қизиқиб турган меҳмонлардан бирини суҳбатга тортдик.

  • Очиғи, юртингиз ва унинг одамлари ҳақида мен мутлақо бошқача тасаввурда эдим. Ўзига хос табиати, кишиларнинг меҳмондўстлиги ва самимийлиги менга жуда ёқди, – дейди Малайзия касаба уюшмалари Конгреси раиси Тан Энг Хонг. – Бу менинг Ўзбекистонга илк бор ташрифим. Шу боис юртингизда бундай тезюрар ва барча қулайликлари мавжуд поезд борлиги мени ҳайратда қолдирди. Ҳар беш дақиқада поезд ходимларининг биздан хабар олиб тургани мен учун янгилик бўлди. Чунки бу даражадаги сифатли ва тезкор хизмат ҳамма жойда ҳам учравермайди.

Мистр Таннинг юртимиз ҳақида жўшиб сўзлаши бизга ҳам фахр-ифтихор бахш этди. Шу каби таассуролар билан манзилга етиб борганимизни ҳам билмай қолдик.

 

Бошқа хабарлар