Манзил олис, кўнгил яқин бўлганда…

448

Карнай-сурнай садолари остида Самарқанд темир йўл вокзалига кириб келдик. Меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Муҳсин Восеев, Самарқанд шаҳри ҳокими Фурқат Раҳимов, вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, касаба уюшма фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Самарқанднинг ўзига хос нонлари ушатилиб, туз тотилди.

Дунё касаба уюшмалари вакиллари ҳамда самарқандлик мезбонлар вокзал узра янграётган дилбар наволарга рақсга тушдилар. Куй-қўшиқ авжи барчанинг дилини сел қилди. Шундан сўнг Самарқанднинг кўҳна тарихидан садо берувчи Регистон майдонига йўл олинди.

 

Бошқа хабарлар