Андижонда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 64 йиллиги кенг нишонланди

145

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди ўзбек адабиётида ўзига хос адабий воқеликдир. Шоир ўз она ватани, табиат ва инсониятга бўлган меҳр-муҳаббатини содда тилда ёзилган бўлса-да, одамни чуқур ўйга чорловчи шеърларида акс эттирди. Мана, 17 йилдирки, шоир таваллуд топган 26 апрель санаси Ўзбекистонда кенг нишонланиб келинади.

Президентимиз ­Шавкат Мирзиёев ташаб­буси билан Андижон шаҳрида қад ростлаган Муҳаммад Юсуф номидаги мактабда бўлиб ўтган тадбирда қўшни Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар, Андижон вилояти ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими аъзолари, «Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилояти кенгаши, халқ таълими бош­қармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, вилоят маънавият ва маърифат маркази, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда шоирнинг хотираси ёд олинди. Иштирокчилар Муҳаммад Юсуф ҳайкали пойи­­га гулчамбарлар қўйди.
Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Хуршида Қўчқорова, шоир Баҳодир Андижоний сўзга чиқишиб, шоирнинг ўчмас мероси ижодкор ёшлар учун ўрнак бўлишини таъкидлади.
Тадбир давомида қўшни Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар Муҳаммад Юсуф номидаги мактабда ижодкор ўқувчилар учун яратилган шарт-шароит, таълим бериш жараёнлари билан таништирилди. Шунингдек, улар мактабда ташкил этилган Муҳаммад Юсуф музейига ҳам боришди.
Тадбир якунида Ўзбекис­тон «Миллий тикланиш» демократик партияси «Ёшлар қаноти» фаоллари Қирғизис­тондан ташриф буюрган ёшлар билан самимий суҳбат қуришди.

Сардорбек ДАМИНОВ

Бошқа хабарлар